Яратилаётган барча имкониятлар сиз бахтли бўлишингиз учун

Қадрли ёшлар!
Сизларни Президентимиз ташаббусларига кўра эълон қилинган 30 июнь – Ёшлар куни билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси номидан чин қалбимдан табриклайман!
Бу қутлуғ айёмда чексиз умид, иштиёқ ва имкониятлар ёшликнинг асосий бойлиги эканини ҳис этган ҳолда беғубор ёшларимизга энг эзгу тилакларимизни изҳор этаман.  
Бугун сизлар учун яратилаётган шарт-шароит, имкониятлар барчаси сиз бахтли бўлишингиз учун. 

Азиз абитуриент-ёшлар!
Биламан, ҳозирда сиз янги ҳаёт сари илк қадамингизни қўйиш арафасидасиз. Қўрқманг, ўзингизга ишонинг, битта дадил қадам сиз учун ҳаётнинг янги эшикларини очади. Унутманг, узоқ масофали йўл ҳам илк дадил қадамдан бошланади!
Сизларга омад ва муваффақиятлар тилаб қоламан!

Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари!
Аминманки, ўз замонавий билим, инновацион ғоя ва интеллектуал салоҳиятингиз билан янги марралар сари магистрал йўлга чиққан юртимизнинг буюк келажагини барпо этишда Президентимиз жамоаси сифатида фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшасизлар.

Абдуқодир Тошқулов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири

 

Manba: Axborot xizmati

30.06.2021