2021-2022-ўқув йили учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

 Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 7 мартдаги 10-сон баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Бу йилги кириш имтиҳонларида абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади. Максимал балл – 280,5

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (максимал балл – 94,5 балл):

  • Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл. 
  • Математика – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл. 
  • Ўзбекистон тарихи – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл. 

Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фан бўйича (максимал балл – 186 балл):

  • 1-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл. 
  • 2-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл. 

Manba: Axborot xizmati

11.03.2021