Вазир Қўқон давлат педагогика институтидаги аҳволни ўрганди

 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Фарғонага хизмат сафари давомида ҳудуддаги бошқа ОТМлар қатори Қўқон давлат педагогика институтида ҳам бўлиб, ўқув жараёнлари ва талабаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Институт моддий-техник базасининг аҳволи, аудиторияларнинг жиҳозланишидан тортиб талаба-ёшларга сифатли таълим олиш учун зарур шароитлар яратилмагани, шунингдек, ушбу муаммоларни бартараф этиш учун институтда молиявий имконият бўлса-да, раҳбарлар томонидан ташаббус кўрсатмаслиги вазир эътирозига сабаб бўлди. 

Вазир институт фаолияти билан танишар экан, бир қарашда кўриниб турган масалалар: кафедралардаги аксарият компьютерлар яроқсиз ҳолга келиб қолгани, ахборот ресурс маркази 2013 йилдан буён талаб даражасида адабиётлар билан янгиланмагани, қарийб ўн йил олдинги ўқув режа ва дастурлардан фойдаланилаётгани,  ректордан бошлаб қолган барча раҳбарлар эса бу муаммоларни кўрмаганини кескин танқид қилди.

Қўқон давлат педагогика институти раҳбариятига институтдаги мавжуд вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун бир ой муҳлат берилди.

Manba: Axborot xizmati

10.02.2021