Олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш бўйича танловда қатнашишга таклиф қилинади

Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш маркази  Республика олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш бўйича танловда қатнашишга таклиф қилади.

Танлов мазмуни: Республика олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш.

Молиявий манбаларнинг бошланғич қиймати:

7043417-сонли 1-лот бўйича 373 397 500,00 (Уч юз етмиш уч миллион уч юз тўқсон етти минг беш юз) сўм.

7043421- сонли 2-лот бўйича 375 110 00,00 (Уч юз етмиш беш миллион бир юз ўн минг) сўм.

7043424- сонли 3-лот бўйича 378 011 500,00 (Уч юз етмиш саккиз миллион ўн бир  минг беш юз ) сўм.

7043429- сонли 4-лот бўйича 384 014 000,00 (Уч юз  саксон тўрт миллион ўн тўрт минг) сўм.

7043430- сонли 5-лот бўйича 377 841 000,00 (Уч юз  етмиш етти миллион саккиз юз қирқ бир минг ) сўм.

7043432- сонли 6-лот бўйича 384 373 900,00 (Уч юз саксон тўрт миллион уч юз етмиш уч минг тўққиз юз ) сўм.

7043433- сонли 7-лот бўйича 379 923 400,00 (Уч юз етмиш тўққиз миллион тўққиз юз йигирма уч минг тўрт юз ) сўм.

Танлов ўтказиладиган жой манзили: 100095, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани,  2-Чимбой кўчаси, 96-уй.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар: мазкур танловда Республика олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш ва Буюртмачига сифатли ҳамда баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда етказиб бериш имконияти мавжуд, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни нашр этиш бўйича махсус рухсатнома (лицензия)га ҳамда малакали тажрибага эга бўлган барча хўжалик субъектлари – юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.   

Боғланиш учун: Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш маркази бош мутахассиси  Реджепов Бахадур Бахтиярович, манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси 75-уй, телефон: (71) 246-52-79.

Танлов ҳужжатлари қоидаларини изоҳлаш учун сўров бериш шакли: иловада келтирилган.

Электрон шаклда танлов таклифи эълон чоп этилган санадан бошлаб 10 календарь куни давомида (шанба ва якшанбадан ташқари) соат 9:00 дан 18:00 гача (охирги кун махсус ахборот порталидаги эълонда кўрсатилган вақтгача) танловни ташкиллаштириш ва ўтказишга масъул шахсга ёки электрон шаклда махсус ахборот порталидаги Операторга талабгор томонидан топширилиши мумкин.

Бюджет маблағлари ўз вақтида ўзлаштирилишини инобатга олган ҳолда ҳамда иштирокчилар ўқув адабиётларини сафатли ва ўз вақтида нашр этишида, биттадан лотга қатнашиш тавсия этилади.

Телефонлар: (71) 207-03-34, 246-52-79.

 

 

Manba: Axborot xizmati

29.08.2020