Профессор-ўқитувчилар, докторантлар, ёш илмий тадқиқотчилар ва талабалар диққатига

Research support center (Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази) компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда республикамиздаги олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, ёш илмий тадқиқотчилар ва талабаларнинг нашр фаоллигини оширишга қулай шароитлар яратиш мақсадида қатор лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда.

Лойиҳаларнинг мақсади:

  • илмий иш билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, ёш илмий тадқиқотчилар ва талабаларни қўллаб-қувватлаш;
  • мавжуд илмий журналлар халқаро талаблар бўйича фаолият юритишига ва уларни халқаро индексацияланган  маълумотлар базаларига киритилишига кўмаклашиш;
  • тадқиқотчилар учун қулайлик яратиш мақсадида, хорижий етакчи олимларни жалб қилган ҳолда барча илм-фан йўналишларига мос келувчи юқори “impact factor”ли илмий журналлар фаолиятини йўлга қўйиш;
  • республика ҳамда халқаро миқёсдаги конференциялар, илмий-семинарларни ташкил этиш ва илмий материалларни чоп этишга кўмаклашиш;
  • профессионал консалтинг хизматларини кўрсатиш;
  • юқори индексларга эга илмий журналларни излаб топишга ва уларда илмий мақолаларни чоп этишга методик ёрдам кўрсатиш;
  • тадқиқотчиларнинг илмий ишларини хорижий тилларга юқори аниқликда, профессионал тарзда таржима қилишга кўмаклашиш;
  • Proof reading хизматини жорий этиш;
  • ҳар бир соҳа ва тармоқ бўйича статистик, таҳлилий маълумотларни шакллантиришга кўмаклашиш.

Юқоридаги лойиҳаларда иштирок этишни хохловчи шахслар қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари мумкин:

- http://e-science.uz/ 
- https://t.me/researchsupportcenter

Manba: Axborot xizmati

01.04.2020