Янги лойиҳа: ижодкори - талабалар, истеъмолчиси - халқ

2020 йил 20 февралда Tалабалар медиа ижтимоий ва маданият масканида "Ёшлар аудиторияси" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Aбсоатов иштирок этди ва лойиҳа бўйича ёшлар билан дўстона суҳбат ўтказди. 

Tалаба "Ёшлар аудиторияси" лойиҳаси ҳаётда амалий аҳамияти юқори бўлган кўникмалар - биринчи тиббий ёрдам, кийиниш маданияти, овқатланиш одоби, турли давларда ўзини тутиш,  сузиш техникаси каби қатор мавзуларда анимацион ёки саҳналаштирилган роликларни тайёрлашни кўзда тутади. 

Ҳар бир масала бўйича роликларни тўплам ҳолига келтириш ва таълим муассасаларини таъминлаш - лойиҳанинг бош мақсади.

Лойиҳада иштирок этиш истагидагилар Tалабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани  "Ёшлар аудиторияси" хонасига ташриф буюриб, бепул интернет, компютер хизматлари, фотокамералар, овоз ёзиш студияси, таржимонлар ва бошқа мутахассислар ёрдамидан бемалол фойдаланишлари мумкин.

Лойиҳа турли йўналишдаги талабаларни бирга ишлашга жалб қилади. Tаржима ҳамда шахсий ижодий ишлар, дубляж, монтаж, анимация усталари бир жойда жамланади.

Лойиҳа талабларига мос ролик муаллифлари Битирув малакавий иши (Бакалавр диплом иши) дан озод қилиниши ва бошқа усулларда рағбатлантирилиши кўзда тутилган.

Manba: Axborot xizmati

20.02.2020