Иномжон Мажидов: миллат келажаги йўлида бирлашишимиз керак

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи доирасида Нагоя университетида халқаро илмий форум бўлиб ўтди.

Форумда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев, Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжоновлар Япониянинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган талабалар, илмий изланишлар билан шуғулланаётган ёш тадқиқотчилар ва олимлар билан мулоқот қилдилар.

Тадбирда Ўзбекистонда илм-фан соҳасини ривожлантириш, умуммиллий аҳамиятга эга бўлган долзарб вазифа ва муаммоларни ҳал қилиш учун илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.

– Илм-фан соҳаси вакиллари, ёш олимлар – барчамиз миллат келажаги билан боғлиқ муҳим масалалар атрофида бирлашишимиз лозим, - деди Иномжон Мажидов. – Японияда таҳсил олаётган барча талабалар, ёш олимларимизни ўз илмий салоҳиятини Ўзбекистондаги ёшларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга йўналтириш, биргаликда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қиламиз.

Ушбу форум, шубҳасиз, мамлакатимиз олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот соҳасини ривожлантириш, олиб борилаётган изланишлар самарадорлигини оширишгахизмат қилади.

Manba: Axborot xizmati

18.12.2019