«Research transformation: Global Outlook» Халқаро илмий форуми

«Илм-фан 2020» дастури доирасида «Research transformation: Global Outlook» Халқаро Илмий Форумини ўтказиш режалаштирилмоқда.


2019 йил 6 декабрь куни Тошкент давлат юридик университети базасида “Research transformation: Global Outlook” Халқаро Илмий Форумини ўтказилади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан энг йирик халқаро илмий нашр – Elsevier кўмагида, етакчи халқаро рейтинг компаниялари, шунингдек МДҲ мамлакатлари олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида ташкил этилмоқда.

Тадбир доирасида ОТМлари раҳбарлари, тадқиқотчилар, илмий ва тижоратлаштириш бўлимлари бошлиқлари, кутубхоналар директорлари учун мамлакатимиз университетларида 3.0. концепциясини жорий қилиш, уларниQS (Quacquarelli Symonds) ва THE (Times Higher Education) каби жаҳон рейтингига киритиш масалаларида маҳорат дарслари ўтказилади.

Алоҳида секцияларда патент олиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, илмий тадқиқотлар натижаларини амалга ошириш, илмий мақолалар ёзиш, шунингдек Scopus журналлари талаблари ва тавсиялари, илмий кутубхоналарни самарали бошқариш, антиплагиат масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт фармакологиясини яхшилаш, спорт соҳасида натижадорликни ошириш бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги вакиллари иштирокида давра суҳбатини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Manba: Axborot xizmati

05.12.2019