Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) вакиллари билан учрашув

17 сентябрь куни Япониянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси Биринчи Котиби, раис ўринбосари Ямото Йоко хоним раҳбарлигидиги Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда JDS лойиҳаси бўйича Бошқарув комиссиясининг Биринчи йиғилишини ўтказиш, 2020-2021 лойиҳа йили учун JDS стипендияси лойиҳасини амалга ошириш жадвалини ва номзодларни танлаш мезонларини тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда 20 йилдан буён амалга оширилаётган мазкур лойиҳадан мақсад Япониянинг етакчи олий таълим муассасаларига турли вазирлик ва ташкилотлар вакилларини магистратурага ўқишга юборишдан иборат. Лойиҳа Япония ҳукумати томонидан беғараз молиялаштирилади.

Йиғилишда тўрт босқичда ўтказилиб, 2020 йил март ойида якунланадиган танловни ташкил этиш масаласида фикр алмашилди. Томонлар 2020 йил сентябрда Японияга юбориладиган 15 нафар Ўзбекистон фуқароларини танлаш тартибини тасдиқлашди. 

 

 

Manba: Axborot xizmati

17.09.2019