Манфаатли ҳамкорлик

Бугун, 11 сентбярь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Халқаро таълим бўйича Америка кенгаши тадқиқот маркази (ACIE) директори ва фахрий президенти Дэн Девидсон билан учрашув бўлиб ўтди. 


Вазир Иномжон Мажидов америкалик мутахассис билан олий таълим соҳасида икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.  


 Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга қилган давлат ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар мамлакатларимиз ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилгани қайд этилди.


Маълумот учун, Марказий Осиёда биринчи бўлиб Тошкентда Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази очилган. Жорий ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаган Вебстернинг Тошкент филиалида компьютер технологияси, бошқарув ва иқтисод, медиа коммуникациялар, мактабгача таълим соҳасида бакалаврлар тайёрланмоқда.

Manba: Axborot xizmati

11.09.2019