Кореяликлар Ўзбекистон олий таълим тизими билан танишишди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти тингловчиларидан иборат делегацияси қабул қилинди.

Жорий йилнинг 31 июль санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандум доирасида юртимизга ташриф буюрган Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти тингловчиларидан иборат делегацияси ташриф буюрди.

Делегация иштирокчиларини Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У. Бегимкулов қабул қилди.

Йиғилишда меҳмонларга юртимиз олий таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Жумладан, Корея Республикаси билан малакали кадрлар тайёрлаш йўлида биргаликда олиб борилаётган лойиҳалар хусусида тақдимот қилинди.

Корея делегацияси Ўзбекистонда олий таълим тизимининг тузилиши, бошқарув структураси, бошқарувни ислоҳ қилиш борасида қилинаётган ишлар, тизимда электрон ҳукумат, замонавий АКТ, кадрлар тайёрлаш босқичлари билан қизиқди.

Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти тингловчилари келгусида мамлакатнинг турли бошқарув органларида фаолият кўрсатади. Учрашувда томонлар олий таълим таълим тизимида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

 

Manba: Axborot xizmati

31.07.2019