Тошкент Вебстер университети ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди

Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази бакалавр ва магистратурада таълим дастурларини инглиз тилида ўқитиш қобилиятига эга, юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш учун танлов эълон қилади.

Номзодлар қўйидаги бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари фанлари бўйича дарс бериш учун қабул қилинади:

- Медиа коммуникациялар (Mеdia communication);
- Бизнес (Business department);
- Менежмент (Management department);
- Математика ва информатика фанлари (Department of mathematics and computer sciences);
- Аниқ ва гуманитар (global citizenship program).
 

Номзодлар АҚШнинг Вебстер университети мутахассислари томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотнома (CV)нинг электрон нусхасини (pdf шаклида) шу йилнинг 10 майига қадар sulugbek13@webster.edu электрон манзилига жўнатишлари мумкин.

Номзодларга барқарор ойлик иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоялаш чоралари кафолатланади, хорижий илмий-амалий конференцияларда қатнашиш ва  ўзини намоён этиш учун барча шароитлар яратиб берилади.

Номзодларга қуйиладиган талаблар билан танишиш: 

Маълумот учун: Улуғбек Шукуриллаев, кординатор (моб.: 99 8210520, e-mail: sulugbek13@webster.edu)

Manba: Axborot xizmati

23.04.2019