SciVal ахборот-таҳлилий портали маълумотларидан фойдаланиш бўйича cеминар

2019 йил 27 февралда имзоланган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Elsevier компанияси ҳамда SciVal ахборот-таҳлилий портали ўртасидаги ҳамкорлик битими доирасида жорий йилнинг 9 апрель куни Бош илмий-методик марказда Elsevierнинг Россия ва Марказий Осиёдаги  таҳлилий ечимлар бўйича маслаҳатчиси  Андрей  Петрович Локтев иштирокида SciVal ахборот-таҳлилий портали маълумотларидан фойдаланиш бўйича cеминар бошланди.

Маълумки, SciValда ахборот–таҳлилий портали университетларга  халқаро илмий трендларни таҳлил этиш, уларнинг кучли ва кучсиз томонларини баҳолаш, халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш, имконини берса, олимларга илмий шериклар ва тақризчиларни излаш, ўз мақолалари учун калит сўзлар, библиография ва илмий журнал рўйхатини танлаш имконини яратади.

Семинарнинг ўтказилиши республика олий таълим муассасаларига нуфузли халқаро илмий ахборотлар манбасидан фойдаланиш, илмий тадқиқотлар соҳасида самарадорликни ошириш, натижада университетларнинг халқаро глобал рейтингига кириш имконини оширишга хизмат қилиши  билан аҳамиятлидир.

Мазкур семинарга республикамизнинг турли ОТМларидан масъул ходимлар, профессор-ўқитувчилар жалб этилган. Семинар сўнггида тингловчиларга  махсус сертификат топширилади.

Manba: Axborot xizmati

11.04.2019