Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хориждаги ўзбекистонликларни ишга таклиф қилaди

Юртимизда илк маротаба Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан хорижий мамлакатларда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар учун «Career Bridge» лойиҳаси доирасида видеоконференция ўтказилди. 

Тўғридан-тўғри мулоқот шаклида ташкил этилган видеоконференцияда Россия, Япония, Туркия ва Латвиядаги етакчи олий таълим муассасаларининг 2000 нафардан ортиқ битирувчилари иштирок этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги онлайн-конференцияда сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган ишлар билан бирга олий таълим тизимида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида тақдимот ўтказди.

Онлайн-мулоқотда вазирлик хориждаги ватандошларимизни олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда иштирок этишга ва ватанимиз равнақига биргаликда ҳисса қўшишга чақирди.

Manba: Axborot xizmati

21.02.2019