Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан видеоконференция ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” мавзусида видеоконференция ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” мавзусида видеоконференция ўтказилди.

Учрашувга Мудофаа вазирлиги тизимида кўп йиллардан буён хизмат қилаётган, ўз соҳасида ютуқларга эришган ҳарбий хизматчилар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ўқитувчилари таклиф этилди.

Видеоконференцияда республикадаги барча олий таълим муассасалари ва академик лицейлари масъул раҳбар ходимлари,олий таълим муассасаларининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари, маънавият ва маърифат бўлими бошлиқлари, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари ва бошқа масъуллар, шунингдек, Чирчиқ ҳарбий билим юрти ва Жиззах ҳарбий билим юртининг офицерлари ҳудудлардан иштирок этишди

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим тарбиявий ишларга мамлакатимиз фуқароларини, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаол жалб этиш ҳамда ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдиришдан иборат

Видеоконференцияда сўзга чиққанлар “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш, чақирувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш”, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш”, “Мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашда Қуролли Кучларнинг ўрни” каби мавзуларда баҳс-мунозаралар олиб бордилар.

Manba: Axborot xizmati

12.01.2019