Янги вазир ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 ноябрдаги қарорига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович тайинланди.

Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович 1969 йилда туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди, доцент. Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Manba: Axborot xizmati

06.11.2018